Самолёт билан боғлиқ кун давомидаги учинчи ҳодиса
"KLM Royal Dutch Airlines"га қарашли "Boeing 737-800" самолёти гидравлика тизимидаги носозлик туфайли Норвегияда фавқулодда қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.
Учоқ Ослодан Амстердамга йўл олган, бироқ кутилмаганда пойтахтдан 110 км жанубда жойлашган Саннефьорд аэропортига йўналтирилган. Муваффақиятли қўнганига қарамай, самолёт 18-йўлакдан чиқиб кетган ва ўтлоқ юзасида тўхтаб қолган. Салондаги 182 киши, жумладан экипаж аъзолари жабрланмаган.