Австрия ТИВ сайти ҳужумга учради
Австрия Ташқи ишлар вазирлиги расмий веб-сайтига кибер ҳужум уюштирилгани маълум қилинди. Натижада фирибгарлар идора ходимлари ва хориждаги дипломатик ваколатхоналар расмий алоқа маълумотига эга бўлган.
АзерТАЖ ёзишича, бу ҳақда мамлакат Матбуот агентлиги вазирлик баёнотига таяниб хабар берган.
Хорижий пудратчи томонидан бошқариладиган веб-сайтга рухсатсиз кириш 13 ноябрга ўтар кечаси қайд этилган. Ҳодиса "Microsoft" тизимида юз берган глобал носозлик билан бир вақтга тўғри келди.
Экспертлар гуруҳи текшируви давомида маълум бўлишича, хакерлар ТИВ марказий аппарати, шунингдек хориждаги дипломатик ваколатхоналар ходимларининг исмлари ва ишбилармонлик алоқа маълумотлари акс этган қайдларга кирган. Бинобарин, ҳеч қандай махфий ёки шахсий маълумот ўғирланмагани айтилди.
Вазирлик хорижий пудратчи билан бирга тизимни ҳимоя қилиш учун кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўрилгани, ҳолатга жиддий ёндашилганини таъкидлади. Шу муносабат билан хавфсизлик тизимида қўшимча техник текширув ўтказилди.
Эслатиб ўтамиз, Австрия ТИВ аввал ҳам кибер ҳужум нишонига айланган: 2020 йил бошида идора февраль ойигача давом этган кенг кўламли кибер ҳужумга учраган, 2022 йил апрель ойида эса фишинг хати орқали ҳужум уриниши қайд этилган.
А.Маматов, ЎзА