Самарқандда Бутунжаҳон ҳайвонлар соғлиғини ҳимоя қилиш ташкилоти (ЖҲСТ) Европа минтақавий комиссиясининг 31-конференцияси ўз ишини бошлади.

Ҳайвонлар касалликлари ҳақидаги маълумотлар шаффофлигини таъминлаш, бутун дунё бўйлаб ҳайвонларнинг соғлиғини сақлаш стандартларини ишлаб чиқиш ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги, чорвачиликда барқарор ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш асосий вазифаси ҳисобланган ЖҲСТ 1924 йилда ташкил этилган бўлиб, унга 183 давлат аъзо ҳисобланади. 5 та минтақавий ва 8 та субминтақавий ваколатхонаси фаолият кўрсатади. Бош қароргоҳи Париж шаҳрида жойлашган.

Ташкилотнинг функцияларига, шунингдек, глобал эпизоотик вазият бўйича маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва тарқатиш, ҳайвонлар касалликларига қарши курашда халқаро бирдамликни ривожлантириш, ҳайвонлар ва ҳайвонот маҳсулотларининг савдоси учун халқаро норма ва қоидаларини ишлаб чиқиш, тарғиб этиш, ветеринария хизматларини рағбатлантириш, миллий ветеринария хизматларининг қонунчилик базаси ва ресурсларини такомиллаштиришга кўмаклашиш ва ҳайвонлар фаровонлигини сақлаш каби вазифалар киради.

[gallery-19542]

Ўзбекистон Республикаси 1992 йилда ташкилотга аъзо бўлган ва мамлакатимиз ветеринария соҳаси масъуллари ЖҲСТнинг ҳар йили ўтказиладиган Бош сессияси тадбирларида иштирок этиб келмоқда.  

ЖҲСТ Европа минтақавий комиссияси конференциялари эса ҳар икки йилда ташкилотга аъзо давлатлардан бирида ўтказилади.

Бу йил Бутунжаҳон ҳайвонлар соғлиғини ҳимоя қилиш ташкилоти ташкил этилганининг 100 йиллиги ва Европа минтақавий комиссиясининг 31-конференциясини ўтказиш учун Ўзбекистон танланди.

Халқаро конференцияда ЖҲСТ ва Европа минтақавий ваколатхонаси раҳбарлари, элликдан ортиқ давлат вакиллари, халқаро экспретлар ҳамда мамлакатимиз чорвачилик ва ветеринария соҳаси масъуллари иштирок этмоқда.

Анжуманнинг очилиш маросимида дастлаб Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Европа минтақавий комиссияси 31-конференцияси иштирокчиларига мурожаатини Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Баҳром Норқобилов ўқиб эшиттирди.

Мурожаатда бугунги кунда дунёда иқлим ўзгариши, сув танқислиги, табиий офатлар глобал озиқ-овқат хавфсизлиги таҳдидларини кучайтираётгани таъкидланиб, бунга қарши жиддий чоралар кўриш, илғор билим ва инновацияларни қўллаш, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш зарурлиги алоҳида таъкидланган. Мазкур конференция ушбу мақсадга қаратилгани билан аҳамиятли эканлиги ва соҳадаги янги ютуқларни кенг тарғиб этиш йўлида барча мамлакатлар саъй-ҳаракатларини бирлаштириш бугун ғоят муҳимлиги қайд этилган. Шунингдек, мурожаатда кейинги йилларда мамлакатимизда чорвачилик ва ветеринария соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаларига ҳам эътибор қаратилган.

Конференция ялпи мажлисида Бутунжаҳон ҳайвонлар соғлиғини ҳимоя қилиш ташкилоти бош директори Эммануэль Субейран хоним, ЖҲСТ Европа минтақавий комиссияси президенти Марис Балодис сўзга чиқиб, халқаро конференцияни юксак савияда ташкил этгани ва кўрсатилаётган меҳмондўстлик учун Ўзбекистон ҳукумати раҳбариятига миннатдорлик билдирди.

– Ушбу тарихий шаҳарда инсониятнинг бугуни ва эртасига дахлдор бўлган масалани муҳокама қилиш, турли давлатлар вакиллари билан ўзаро тажриба алмашиш имкониятининг яратилгани биз учун катта шараф, – деди Бутунжаҳон ҳайвонлар соғлиғини ҳимоя қилиш ташкилоти бош директори Эммануэль Субейран хоним. – Минтақавий комиссияларнинг бу каби конференцияларида маълум бир минтақа ва давлатлардаги долзарб масалалар, олдимизда турган вазифалар муҳокама қилинса-да, бу бутун дунё халқлари ҳаётига дахлдордир. Чунки глобаллашув жараёнларида ҳеч бир муаммо ёки масала фақат бир минтақа билан чекланиб қолмаётганини барчамиз кўриб турибмиз. Шу нуқтаи назардан Ўзбекистон мезбонлигида ўтаётган мазкур халқаро форум ҳам ташкилотимиз ва унга аъзо давлатларга дахлдор масалалар юзасидан фикр ва тажриба алмашиш, келгусидаги мақсад ва режаларимизни белгилаб олиш учун қулай имкониятдир. Бинобарин, бундай анжуманлар бутун дунёда ҳайвонларга муносабат ва улар соғлиғини ҳимоя қилиш, озиқ-овқат хавфсизлиги учун долзарб ҳисобланади.

Анжуманнинг очилиш маросимида Бутунжаҳон ҳайвонлар соғлиғини ҳимоя қилиш ташкилоти бош директори Эммануэль Субейран хонимга “Ўзбекистон Республикаси ветеринария фидойиси” кўкрак нишони топширилди.  

Халқаро конференциянинг дастлабки кунида иштирокчилар бир қатор панел сессияларда минтақага хос ҳайвон касалликлари ва уларнинг олдини олиш, ёввойи қушлар миграциясининг салбий оқибатларини юмшатиш, парранда гриппининг янги штамларини келтириб чиқараётган омиллар, давлатлар ўртасида парранда ва паррандачилик маҳсулотлари савдосида ветеринария назоратини кучайтириш, лабораториялар фаолиятини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Умуман, беш кунлик анжуман давомида ЖҲСТ Бош Ассамблеяларида қабул қилиниши таклиф этиладиган янги стандарт ва регламентлар бўйича минтақа позициясини ишлаб чиқиш, Ўзбекистон ветеринария назорати тизимини Жаҳон савдо ташкилотининг Санитария ва фитосанитария чораларини қўллаш тўғрисидаги битим (СФС шартномаси)га мувофиқлаштириш бўйича техник кўмак олиш юзасидан ЖҲСТ вакиллари иштирокида халқаро донор ташкилотлар билан учрашувлар, ветеринария таълими, касалликларга қарши курашиш, озиқ-овқат хавфсизлиги ва лабораториялар компетенциясини ошириш йўналишларида янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича музокаралар ўтказиш кўзда тутилган. Шунингдек, мамлакатимиздан Европа Иттифоқи давлатларига чорвачилик маҳсулотлари экспортини йўлга қўйиш, ЖҲСТ иштирокида Ўзбекистон ва халқаро молия ташкилотлари билан грант ва имтиёзли кредит лойиҳалар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.

Бутунжаҳон ҳайвонлар соғлиғини ҳимоя қилиш ташкилоти Европа минтақавий комиссиясининг 31-конференцияси доирасида Ўзбекистон ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Баҳром Норқобилов ва мазкур ташкилот раҳбари Эммануэль Субейран ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда инсоният бугуни ва келажагига дахлдор мавзулар муҳокама этилмоқда