Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ташаббуси билан Сирдарё туманидаги “Мурувват” аёллар интернат уйи тарбияланувчилари учун эсда қоларли саёҳат ташкил этилди. Улар Тошкент вилоятидаги муқаддас масканлардан бири — “Занги ота” зиёратгоҳини томоша қилишди.

Бу зиёрат иштирокчилар учун оддий саёҳат эмас эди. У аслида қалбларга нур, ором,  илиқлик бахш этгувчи, руҳни юксакка кўтарувчи маънавий сафар бўлди.

– Яратилган шарт-шароит, кунларимизни мазмунли ва хотиржам ўтказиш учун кўрсатилаётган ғамхўрлик — буларнинг барчаси бизни қувонтиради, – дейди тарбияланувчилардан бири Муаззам ая. – Аввало, бунинг учун Президентимизга чексиз миннатдорлик билдирамиз. Бизга кўрсатилаётган эътибор ва меҳрни умримиз охиригача қадрлаймиз.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қалбга нур, ҳаётга маъно бахш этган саёҳат