Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 мартда “Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида “Ўзбекистонда барқарор ўрмон ландшафтларини тиклаш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди.

Мазкур қарорга мувофиқ, Халқаро тараққиёт ассоциацияси билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда барқарор ўрмон ландшафтларини тиклаш” лойиҳаси амалга оширила бошланди.

Лойиҳа доирасида мамлакатимизда кенг кўламли экологик ва ўрмон мелиоратив ишлари олиб борилмоқда. Лойиҳанинг асосий мақсади — ўрмон майдонларини тиклаш, янги ўрмонзорлар барпо қилиш, деградацияга учраган яйловзорларни тиклаш, ўрмон ҳудудларни барқарор ҳолга келтириш ҳамда аҳоли иштирокида экологик мувозанатни яхшилашдан иборат.

Эътиборли жиҳати шундаки, экологик таснифлаш фақат алоҳида ҳудудларга эмас, балки бутун ландшафт даражасидаги ёндашувга асосланган. Яъни табиий ҳудудлар, агрўрмончилик, сув ресурслари ва атроф-муҳит умумий экотизим ландшафтлари сифатида ўрганилади.

Бу ёндашув орқали тупроқ ва шамол эрозияси, сув тошқинлари ва иқлим ўзгаришларининг салбий таъсирини камайтиришда муҳим аҳамиятга эга.

Хусусан, Жиззах вилоятининг Зомин, Бахмал, Фориш, Ғаллаорол ва бошқа туманларида қатор йўналишларда амалий ишлар олиб борилмоқда. Ўрмонзорларнинг табиий тикланишига кўмаклашиш, сув тежаш ва эрозияга қарши курашиш, агрўрмончилик тадбирларини амалга ошириш, экотуризмни ривожлантириш шулар жумласидандир.

Мазкур йўналишлар бўйича экологик баҳолашлар ўтказилиб, тегишли майдонларга махсус белгиловчи қозиқлар ўрнатиляпти.

Лойиҳа “Яшиллойиҳа” институти томонидан халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқилган бўлиб, ROAM методологияси ҳамда уч томонлама таҳлил (биофизик, иқтисодий ва ижтимоий) усули қўлланилмоқда.

Зомин миллий табиат боғи лойиҳа амалга оширилаётган марказий ҳудудлардан бири саналади. 1976 йилда ташкил этилган ушбу боғ 23 минг 775 гектар майдонни қамраб олган. Бу ерда ўрмон турлари, ёши ва биохилма-хиллиги аниқланиб, маълумотлар рақамли платформага жойлаштирилмоқда.

Ушбу жараёнда табиий ресурсларни муҳофаза қилиш билан бирга, улардан оқилона фойдаланишга ҳам эътибор қаратилмоқда. Комплекс ёндашув асосида ҳар бир ҳудуднинг хусусиятлари инобатга олиниб, сув манбалари чуқур ўрганиляпти. Бу маълумотлар келгусидаги ирригация тизимларини режалаштиришда муҳим ўрин тутади.

Шу билан бирга, ўтказилаётган тадқиқотлар таълим ва туризм салоҳиятини ҳам ривожлантиришга хизмат қилади.

Б.ХУДОЙБЕРДИЕВ, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда ўрмон ландшафтларини тиклаш борасидаги ишлар