Бугун, 22 август куни Колумбияда ўсмирлар (U-16) ўртасида ўтаётган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг сўнгги 9-тур ўйинлари бўлиб ўтади.

Айтиш лозим, 9-тур ўйинлари якунланмасдан 16 очко жамғарган “FIDE-1” жамоаси муддатидан аввал чемпионликни тантана қилди.

Дунёнинг 45 давлатидан 90 та жамоа иштирок этаётган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари кеча 7-турда Ҳиндистон вакилларига имкониятни бой берди. 8-турда Канада жамоасини 3,5:0,5 ҳисобида мағлуб этиб, умумий ҳисобда 12 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра, 4-ўринда ҳаракатланмоқда.

Турнир жадвалида 13 очко жамғарган “FIDE-2” жамоаси 2-ўринда, ҳамюртларимиз сингари 12 очкога эга “Қозоғистон-1” жамоаси 3-ўринни банд этган. Ҳиндистон, “Қозоғистон-2”, “Колумбия-1”, Италия, Канада ва Хитой терма жамоалари ҳам 12 очко жамғариб, кейинги поғоналарда бормоқда.

Бугун ўтадиган 9-турда Ўзбекистон терма жамоаси 12 очко билан 8-поғонада жойлашган Италия шахматчилари билан куч синашади. “FIDE-1”- “FIDE-2”, “Қозоғистон-1” - Хитой, “Қозоғистон-2” - “Колумбия-1”, Канада - Ҳиндистон жамоалари ўртасидаги қарама-қаршиликлар натижасида 2- ва 3-ўрин соҳиблари аниқланади.

Тўлқин Рўзиев,

ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўсмирларимиз Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида совриндорликка даъвогар