Жавоҳир Синдоров-Гукеш Доммаражу баҳсининг 2-турида муроса йўли танланди
Швейцариянинг Женева шаҳридаги БМТ Миллатлар саройида дунё шахмат ишқибозлари эътибор марказида бўлган Жавоҳир Синдоров ҳамда амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражу ўртасидаги мусобақанинг 2-тур баҳси якунланди.
2026 йилги шахмат тожи ва унвони учун курашнинг 2-турида амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш оқ доналарда, Жавоҳир қора доналарда ҳаракатланди.
Жавоҳир Синдоров ва Гукеш ўртасидаги 2-тур ўйинининг 20-юришидан сўнг учрашув дуранг билан якунланди.

Эслатиб ўтамиз, мукофот жамғармаси 2 500 000 АҚШ долларидан иборат жаҳон чемпионлиги ва шахмат тожи учун ўтказилаётган мусобақанинг 3-тур ўйинлари эртага ўтказилади. Унда Синдоров оқ, Гукеш қора доналарда ўз омадини синовдан ўтказади.
Т. Рўзиев, ЎзА