Пойтахтимизда Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси, Тошкент шаҳар Болалар ташкилоти ва Ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар кенгаши ҳамкорлигида “Тошкент ёшларни севади” ойлиги доирасида “Орзу” болалар ижодиёти танловининг ғолибларини аниқлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда қайд этилганидек, мазкур танлов илк маротаба ўтказилаётган бўлиб, унда пойтахтда истиқомат қиладиган 2 минг 153 нафар бола Телеграмдаги @orzu_fest_bot орқали рўйхатдан ўтказилди. Иқтидорли болаларни аниқлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг истеъдод ва маҳоратларини намоён қилишлари учун имконият яратиш мақсадида ташкил этилган тадбирда 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар 6-8 ёш, 9-11 ёш ва 12-14 ёш тоифаларида  иштирок этди.

Иштирокчилар 6 йўналишнинг бирида иштирок этиш имкониятига эга. Жумладан, вокал йўналиши иштирокчилари миллий ва академик ижро, эстрада, фольклор ҳамда хор гуруҳлари бўйича беллашса, адабиёт йўналиши иштирокчилари назм ҳамда наср йўналиши бўйича беллашди.

Шу билан бирга, танлов классика, хусусан, фортепиано, торли-камонли, дамли ва зарбли чолғу асбоблари, миллий, балл ҳамда замонавий рақслар, тасвирий ва амалий санъат каби йўналишларни қамраб олди. Тадбир сўнгида танловнинг ҳар бир босқичида йўналишлар бўйича энг яхши натижаларга эришган 50 нафар иштирокчи диплом ва эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.

Шунингдек, ижодкор болаларнинг Ўзбекистон бўйлаб ижодий учрашувлари ва концерт дастурлари ташкил этилди. Республика босқичи ғолибларининг ижодий ишларидан каталог тузилиб, даврий болалар нашрларида ва алоҳида китоб шаклида чоп этилади, телекўрсатув, радио эшиттириш ва интернет саҳифалари орқали кенг жамоатчиликка тарғиб қилинади.

Гулноза Бобоева, ЎзА

Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Орзу” болалар ижодиёти танловининг ғолиблари аниқланди