Жўрабек Мухторов: Касбим матонат ва фидойилик талаб қилади (+видео)
"Шараф" лойиҳасининг 25-октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги ташкил этилганлигининг 35 йиллигига бағишланган сони қаҳрамони - ИИВ Малака ошириш институти, юридик фанлар кафедраси профессори, полковник Жўрабек Мухторов.
Мухторов Жўрабек Сайидқулович — Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти, юридик фанлар кафедраси профессори, юридик фанлари номзоди, полковник.
Иш фаолиятини 2003 йилда ИИВ Академиясида ўқитувчи лавозимидан бошлаган Жўрабек Мухторов турли раҳбар лавозимларида ишлаб келган. Айни кунларда ИИВ Малака ошириш институти, юридик фанлар кафедрасида профессор лавозимида фаолият юритиб келмоқда. Фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 20 йиллиги кўкрак нишони, 2-даражали “Ички ишлар органларида бенуқсон хизматлари учун” кўкрак нишони билан мукофотланган.
М.Турдалиева, Ё.Мелибоев,
У.Тўхтаев ЎзА