“Okyanus” компанияси Ўзбекистон спорт инфратузилмасига қизиқиш билдирмоқда
Туркиянинг қурилиш ва муҳандислик тизимларини барпо этишга ихтисослашган “Okyanus” компанияси мамлакатимизда бунёд этиладиган спорт иншоотлари қурилишида иштирок этишга қизиқиш билдирмоқда.
Дунёнинг 24 та давлатидаги 750 дан зиёд қурилиш объектларини, хусусан савдо марказлари, аэропортлар, стадионларни барпо этишда иштирок этган “Okyanus” компанияси асосчиси Айсе Синирилиоглу бошчилигидаги делегацияси шу кунларда юртимизда меҳмон бўлиб турибди.
Куни кеча пойтахтимиздаги "Олимпия шаҳарчаси"да Ўзбекистон Республикаси спорт вазири ўринбосари Авазжон Каримов ва Туркиянинг “Okyanus” компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида қисқа фурсатда Ўзбекистонда халқаро талабларга жавоб берадиган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилгани эътироф этилди.
Учрашувда келгусида мамлакатимизда бунёд этиладиган спорт инфратузилма лойиҳаларида “Okyanus” компанияси ҳам ўз таклифлари билан иштирок этиш масаласига оид лойиҳалар муҳокама қилинди.
Т.Рўзиев, ЎзА