Оғир атлетика: Осиё чемпионатида Ўзбекистон шарафини кимлар ҳимоя қилади?
Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар кенгаши жорий йил 1–10 апрель кунлари Ҳиндистоннинг Гандҳинагар шаҳрида катталар ўртасида ўтадиган Осиё чемпионатида ватанимиз шарафини ҳимоя қиладиган таркибни эълон қилди.
Мураббийлар кенгаши қарорига кўра, жорий йил 19 сентябрь – 4 октябрь кунлари Японияда ўтадиган XX ёзги Осиё ўйинларига тайёргарликнинг муҳим босқичи саналган қитъа чемпионатида 6 нафар маҳоратли оғир атлетикачиларимиз ўз вазнларида ғолиблик учун кураш олиб боради.
Тасдиқланган таркибга кўра, Адҳамжон Эргашев -65 килограммда, Ҳусинбой Матрасулов -71 кило, Абдулазиз Алимжонов -79 кило, Муҳаммадқодир Тоштемиров -94 кило ва Амир Абдуллаев +110 килограммда иштирок этиши белгиланди.
Мураббийлар штаби иқтидорли ёшларни синовдан ўтказишга эътибор қаратилаётгани сабабли тажрибали оғир атлетикачиларимиз Акбар Жўраев ва Руслан Нуриддинов бу галги Осиё чемпионатини томошабинлар қаторида кузатиб боришини билдиришди.
Йилнинг энг муҳим мусобақасида тажрибали мураббийлар Жўрабек Зоиров ва Аброр Тожимирзаев спортчиларимизга йўл-йўриқ кўрсатиб боради.
Т.Рўзиев, ЎзА