Обама, Байден, Трамп: Қайси бошқарув даврида АҚШ қарзи кескин ўсди?
Дональд Трамп Оқ уйга қайтганидан бери АҚШ миллий қарзи 2,25 триллион долларга ўсиб, 38,5 триллион долларга етди, деб хабар бермоқда “РИА Новости” нашри. Иқтисодий таҳлилчилар фикрича, бу ҳар қандай президентнинг биринчи йили учун энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Аввалги Жо Байден президентлик лавозимидаги биринчи йилида мамлакат суверен қарзини 2,1 триллион долларга оширган эди. Ундан олдин Барак Обама биринчи муддатида глобал молиявий инқирозга дуч келган эди, натижада Қўшма Штатлар қарзи биринчи йилида 1,7 триллион долларга ошди.
Жорж Буш даврида миллий қарзнинг энг камтарона ўсиши кузатилди, яъни биринчи йилида қарз атиги 196 миллиард долларга ўсганди.
С.Раҳимов, ЎзА