Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди.
Бугун Кўксарой қароргоҳида ушбу ҳужжатда номи қайд этилган хотин-қизларни тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Давлатимиз раҳбари қўлидан мукофотни қабул қилиб олганлар орасида Мукаррама Турғунбоева номидаги “Баҳор” давлат рақс ансамбли балет артисти Хушнозаой Эргашова ҳам бор.
У ўзининг ижодий фаолияти орқали ўзбек миллий рақс санъатини кенг тарғиб этиб, унинг жозибасини дунё саҳналарида намоён этмоқда.
Мукофот соҳибаси мазкур юксак эътироф унинг ижодий фаолиятида янада катта масъулият юклашини таъкидлади.
— Бугун рақс санъатига катта эътибор қаратилмоқда. Бу йўналишдаги фаолиятимни олти ёшимдан бошлаганман. Эришган катта-кичик ютуқларимда онажонимнинг хизматлари беқиёс. Бу мукофот менга янада катта масъулият юклайди. Миллий рақс санъатини ривожлантириш йўлида бор куч-ғайратимни ишга соламан, — деди у.
Тадбирдан сўнг у ўз таассуротлари билан ўртоқлашар экан, бундай эътибор ва ишонч санъат йўлида янада фидойилик билан меҳнат қилишга ундашини билдирди.
Видео интервьюни ижтимоий тармоқларимиздаги саҳифаларимиз орқали томоша қилишингиз мумкин.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/Jfm0GPvgPLM" title="Milliy raqs san’atini rivojlantirish yo`lida fidoyilik bilan mehnat qilayotgan qiz" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Беҳруз ХУДОЙБЕРДИЕВ, Искандар ИСМАТОВ (видео), ЎзА мухбирлари