Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳимнинг таклифига биноан 4-5 февраль кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлди. Мазкур ташриф мобайнида давлатларимиз ўртасида кўплаб тенг манфаатли, яқин ҳамкорликка асосланган шартномалар тузилди, битимлар имзоланди.
Ушбу мамлакатнинг иқтисодий тараққиётга эришиш йўли, аҳолиси, мушатарак жиҳатлар, минтақадаги ўрни ва давлатимиз раҳбарининг тарихий ташрифининг аҳамияти хусусида шарқшунос олим, Тошкент давлат шарқшунослик университети доценти Шавкат Икромов билан суҳбатлашдик.
- Айтинчи, мазкур ташриф Ўзбекистон халқи учун қанчалик аҳамиятга эга?
- Тарифнинг аҳамиятига тўхталишдан аввал Малайзиянинг давлат сифатида мавқеи ва ушбу давлат ташқи сиёсатида Марказий Осиё, хусусан Ўзбекистоннинг аҳамияти ва биз учун Малайзиянинг аҳамияти тўғрисида бироз тўхталмоқчиман. Малайзия давлати бугунги кунда барқарор ўрта даромадли, демократик ва фаол ривожланаётган мамлакатлардан бири ҳисобланади, ўзининг минтақасида ва бутун дунёда ҳам.
Малайзия Яқин Шарқ, Хитой, Ҳиндистонни боғлаб турувчи, яъни ўрталиқда жойлашган, муҳим стратегик аҳамиятга эга бўлган ва бир қанча логистик тармоқларни ўзида бирлаштирадиган давлат ҳисобланади.
Малайзиянинг иқтисодиёти, қишлоқ хўжалиги, юқори технологик маҳсулотларни ишлаб чиқариши ва жорий қилиш бўйича аллақачон ўз минтақасида, бутун дунёда ҳам етакчи давлатлардан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон ва Малайзия бир-бирига яқин, ўхшаш жиҳатлар мавжуд. Ушбу давлатда ҳам ислом дини кенг тарқалган, аҳолисининг катта қисмини мусулмонлар ташкил қилади. Масҳаблар жиҳатдан ҳам биз бир-биримизга яқин ва ўхшаш ҳисобланамиз. Ўзбекистон ва Малайзия тарихий ривожланиш нуқтаи назардан ҳам уйғун давлатлар ҳисобланади.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/WKme4HB4Vbc" title="Malayziyaga tarixiy tashrifning ahamiyati" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Санжар Тошпўлатов, Ёқуб Мелибоев, Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА