“Judo Sport Club Cup II – 2026” мусобақаси қизғин ўтди
“Олимпия шаҳарчаси” яккакураш спорт турлари мажмуасида ўсмирлар ва кичик ўсмирлар ўртасида “Judo Sport Club Cup II – 2026” халқаро турнири бўлиб ўтди.
Ушбу мусобақада мамлакатимиз жамоаларидан ташқари Беларусь, Озарбайжон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистон давлатларидан келган учта ёш тоифасида жами 2 минг 400 нафарга яқин иштирокчи ўз ёш ва вазн тоифаларида маҳоратларини намойиш этди.

“Judo Sport Clubs Cup II – 2026” мусобақаси якуний натижаларига кўра ғолиб ва совриндор жамоалар аниқланди:
2011–2012 йилларда туғилган спортчилар:
1-ўрин — Бухоро
2-ўрин — Хоразм
3-ўрин — Қозоғистон
3-ўрин — Навоий
2015–2017 йилларда туғилган спортчилар:
1-ўрин — Қашқадарё
2-ўрин — “Pantera” 102-мактаб
3-ўрин — Юнусобод
3-ўрин — Ангрен
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА