Рақобат қўмитаси томонидан савдо, газ таъминоти ва банк хизматлари бўйича фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлар доимий равишда ўрганилмоқда.

Жумладан, Хоразм вилояти Урганч туманида истиқомат қилувчи фуқаро У.Қнинг мурожаатига кўра, газ таъминоти корхонаси томонидан ўрнатилган электрон табиий газни ҳисобга олиш ускунаси таъминотчи корхонанинг ҳисоб-китоб дастурлар базасига киритилмасдан қолган.  

Фуқаронинг асоссиз ҳисобланган қарздорликдан норози бўлиб, ҳудудий бошқармага қилган мурожаати ўрганиб чиқилиб, истеъмолчига ҳисобланган 1 033 220 сўмлик нореал қарздорлик қайта ҳисоб-китоб қилишга эришилди.

Шунингдек, Фарғона, Бухоро, Жиззах, Тошкент, Наманган вилоятларидаги мурожаатчиларнинг шикоятлари ўрганилиб, асоссиз ечиб олинган пул маблағлари қайтарилиши таъминланди.      

Юқоридагиларга кўра, Рақобат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари томонидан қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.

Н.Раҳмонова,

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Истеъмолчилар мурожаатлари ечим топмоқда