Миллий матбуот марказида “Ишонч” ва “Ишонч-Доверие” газеталари таҳририяти жамоаси томонидан жорий йилда нашр этилган “Бир сўз...”, “2021 факт ва далиллар, мулоҳаза ва мунозара, танқид ва таҳлил, талқин ва хулосалар...”, “Биз ҳаётдан розимиз!” номли китобларнинг тақдимоти ўтказилди.

Тадбирни Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров очиб бериб, сўнгги йилларда таҳририят томонидан китоблар чоп этилиши яхши анъанага айланганини, хусусан, “Бир йилга бир назар”, “Ишонч” айтадики...”, “2020 – миллатни улғайтирган йил” каби китоблар таҳририят жамоасининг ўзига хос йиллик ижодий сарҳисоби сифатида ўқувчиларга манзур бўлганини таъкидлади. Шунингдек, таҳририятнинг бу анъананасини бошқа таҳририятлар ҳам қўллашини қайд этди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, филология фанлари доктори Хуршид Дўстмуҳаммаднинг “Китоб қандай бўлмоғи керак?”, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Абдусаид Кўчимовнинг “Ishonch” публицистикаси...”, адабиётшунос Зуҳриддин Исомиддиновнинг “Уч китоб – уч солнома” мавзусидаги маърузалари тингланди. Экспертлар чоп этилган китоблардаги асарлар ҳақида илиқ фикрлар билдирди. Ҳар бир китоб ичига киритилган турли жанрлардаги асарлар савияси, ижодкорлар маҳоратига алоҳида тўхтанилди.  

“Ishonch” ва “Ishonch-Доверие” газеталари бош муҳаррири Ҳусан Эрматов “2021 факт ва далиллар, мулоҳаза ва мунозара, танқид ва таҳлил, талқин ва хулосалар...” номли китоб ҳам ижодий жамоанинг салкам бир йиллик меҳнати меваси эканлигини таъкидлади. Китобда “Ishonch” ва “Ishonch-Доверие” газеталарида жорий йилда чоп этилган турли мавзулардаги танқидий-таҳлилий мақолалар, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, давлатимиз раҳбарининг фармон ва қарорлари ижросига бағишланган материаллар ўрин олган.  

[gallery-4754]

Тақдимоти ўтказилаётган “Биз ҳаётдан розимиз!” китоби давлатимиз раҳбарининг оқилона ва инсонпарварликка йўғрилган эзгу ташаббуси билан ташкил этилган “Аёллар дафтари” сабаб рўшноликка эришган хотин-қизларнинг миннатдорлик мактублари асосида тайёрланган. Мактубларни ўқиган китобхонлар бугунги ислоҳотларнинг ёрқин самараларини аёллар тақдиридаги ўзгаришлар мисолида кўради, мушоҳада этади.  

Ҳаётий ҳақиқатларни, унинг ранг-барангликларини бадиий ифодалаш ижодкордан катта куч ва маҳоратни, истеъдодни талаб қилади. Руҳий ҳолат ва кечинмаларни тасвирлаш ҳам анчайин мураккаб. Ана шу йўлда изланиш, сўзни сўзлатишга ташналик ҳам бир қисмат. “Бир сўз...” деб номланган мўъжаз тўпламга шу қисматга дохил бўлган “Ишонч” газетаси таҳририяти ходимларининг ижод намуналари жамланган. Аслида, шоирлик ҳам, ёзувчилик ҳам қисмат, аммо буни ҳамма ошкор қилавермайди.  

Тақдимот сўнгида иштирокчиларга янги чоп этилган китоблар топширилди.  

Д. Маматова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ишонч” ва “Ишонч-Доверие” газеталари таҳририяти ўз анъанасига содиқ