Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида янги қуриб битказилган талабалар турар-жойи, спорт мажмуаси ва катта спорт майдончаларининг фойдаланишга топширилишига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов, институт жамоаси, профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда институт ректори Қувондиқ Қодиров сўзга чиқиб, янги объектларнинг Наврўз умумхалқ байрами ва Рамазон ҳайити арафасида фойдаланишга топширилиши институт жамоаси учун байрам совғаси бўлганлигини алоҳида таъкидлади.

Айни пайтда институтда 16 минг нафарга яқин талаба таҳсил олаётган бўлиб, улардан 1 минг 700 нафарга яқин ёш талабалар турар-жойларга қамраб олинган. Институтнинг янги қуриб битказилган ушбу 3-сонли талабалар турар жойи 500 ўринга мўлжалланган бўлиб, ёшларнинг талабалар турар-жойига бўлган эҳтиёжини қондиришга хизмат қилади.

Қурилиши учун институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан 23 миллиард 704 миллион сўм ажратилди ва қурилиш ишлари сифатли равишда юқори даражада олиб борилди. Фойдаланишга топширилган мазкур спорт мажмуасининг қурилиш-реконструкция ишлари учун институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан 4 миллиард 438 миллион сўм ажратилди. Бу ерда талабаларнинг ўқишдан бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун барча шароитлар мавжуд. Хусусан, ахборот-ресурс ва IT марказлари, хорижий тилларни ўрганиш ва тикувчилик тўгараклари, шахмат клуби, маънавият хоналари ёшларнинг билим ва қобилиятларини оширишга хизмат қилиши шубҳасиз. 

Тадбир доирасида институтнинг футзал, гандбол ва баскетбол спорт турларига ихтисослашган замонавий спорт мажмуаси ҳам фойдаланишга топширилди.

Таъкидлаш жоиз, айни пайтда институтда ёшларни спорт ва соғломлаштириш тадбирларига кенг жалб этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратилган. Институтнинг Жисмоний маданият факультети ва спорт клуби томонидан ҳар бир факультет кесимида “Беш ташаббус олимпиадаси”, “Талабалар лигаси”, “Универсиада” ва “Ректор кубоги”  спорт мусобақалари мунтазам ўтказилади. Жами 9 та спорт тури бўйича спорт тўгаракларида ёшлар мунтазам равишда шуғулланмоқда.

Тантанали тадбир доирасида институтнинг футбол, енгил атлетика ва баскетбол спорт турларига ихтисослашган катта спорт майдони ҳам фойдаланишга топширилди. Умумий 300 та томошабин ўрнига мўлжалланган спорт майдони институтнинг янги ўқув биноси ортидаги бўш турган ер майдонида барпо этилган бўлиб, бу ерда 6 миллиард 199 миллион сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари қўли гул қурувчилар томонидан олиб борилди. Ушбу спорт иншоотлари институтда спорт билан мунтазам шуғулланадиган талаба-ёшлар сонини янада оширишга хизмат қилади.

[gallery-22563]

Тадбир иштирокчилари фойдаланишга топширилган янги объектларда яратилган шароит ва имкониятлар билан танишди.

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Институтда янги иншоотлар фойдаланишга топширилди