Ҳиндистоннинг Ҳимолай тоғи тепасидан кўчган улкан қор бўлаги яқин ҳудудда йўлни таъмирлаётган одамларни босиб қолди. Бу ҳақда “Daily Express” хабар берган. Ҳозирча 41 инсон ҳаётдан кўз юмгани тахмин қилинмоқда.

Ҳодиса ҳар йили юз минглаб зиёратчи ташриф буюрадиган Бадринатҳ ибодатхонаси ёнида содир бўлди.

Сўнгги маълумотга кўра, кўчки Гархвал туманидаги Умумий захира муҳандислик кучлари қўналғасига ҳам зарар етказган.

– Дастлаб 57 киши қор остида қолиб кетди, – дейди маҳаллий полиция ходими. – Қутқарувчилар 16 кишини қутқаришга эришди. Уларнинг беш нафари оғир аҳволда ҳарбий тиббиёт муассасасида даволаняпти.

150 ҳарбий хизматчи тирик қолганларни излашда махсус гуруҳга ёрдам беряпти.

Мансабдор шахслар фикрича, ноқулай об-ҳаво шароити қутқарув ишига тўсқинлик қиляпти.

– Кучли ёмғир туфайли ҳаракатланиш қийин кечяпти, – дейди Чамоли тумани ҳокими Сандип Тивари. – Мутахассислар ва кўнгиллилар астойдил меҳнат қилишяпти.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳимолайда қор кўчди