”Электрон рецепт”: қайси дори воситалари рецептсиз берилишини my.gov.uz орқали билиш мумкин
Дори воситасини олишдан олдин у рецепт асосида бериладими ёки рецептсизми, буни энди бир неча сонияда аниқласа бўлади.
Аниқроқ айтадиган бўлсак, аҳоли учун янада қулайлик яратиш мақсадида my.gov.uz портали орқали янги хизмат ишга туширилди: “Retsept asosida va retseptsiz beriladigan dori vositalari haqida ma’lumot”
Хизмат орқали керакли дори номи киритилгач, унинг рецепт билан ёки рецептсиз берилиши ҳақида тўлиқ маълумот чиқади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарида таъкидланишича, хизматдан фойдаланиш оддий, қулай ва бепул.
Маълумот учун, шу йилнинг 10 декабридан Тошкент шаҳри ва тажриба-синов лойиҳаси амалга оширилаётган 15 та туман (шаҳар)да “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлаган рўйхат асосида тегишли дори воситалари рецепт билан берилмоқда.
М.Қосимова, ЎзА