Мамлакатимизда аҳоли соғлиғини мустаҳкамлаш масаласига устувор вазифа сифатида қаралмоқда. Ўтган йиллар давомида бу борада катта ишлар амалга оширилди, илғор хорижий ютуқлар ўрганилди.

Давлатимиз раҳбарининг тегишли қарори асосида 2019 йил Тошкент тиббиёт академиясининг биринчи, иккинчи ва учинчи клиникалари негизида замонавий тиббиёт таълими кластерини яратиш орқали академиянинг кўп тармоқли клиникаси ташкил этилган эди. Муассаса ходимлари ўз фаолиятида доимо “Бемор саломатлиги — ҳамма нарсадан устун” шиорига амал қилади. Шу сабабли хорижий тажриба асосида аҳолига сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш учун юқори технологияли хизматлар доирасини кенгайтирмоқда.

Муассаса 14 та бинодан ташкил топган. Ушбу замонавий тиббий таълим кластерида беморни даволаш ишлари кафедра ходимлари, талаба ва магистрлар билан биргаликда олиб борилади. Жарроҳлик операциялари, тиббий муолажалар жараёнида ҳам тингловчилар бевосита иштирок этиб, таълим ва амалиёт уйғунлигига эришилмоқда.

– Тиббий хизматнинг қулайлиги ва сифатини ошириш, саломатлик кўрсаткичларини яхшилаш, ногиронлик ва барвақт ўлимнинг олдини олиш, шу орқали аҳолининг умр кўриш давомийлигини узайтириш мамлакатимиз сиёсатининг устувор вазифаларидан биридир, – дейди клиника бош шифокори Дилдора Рустамова. – Клиникада ҳам беморлар учун зарур барча қулайликлар тақдим этилган. Муассасада 1 минг 209 та ўрин мавжуд. Кунлик 850 қатновга мўлжалланган маслаҳат-диагностика поликлиникалари ишлаб турибди. Ҳар йили 250 минг нафардан ортиқ беморга терапевтик, жарроҳлик, акушер-гинекологик ва педиатрия йўналишларида шошилинч, режали, стационар ҳамда амбулатор тиббий хизмат кўрсатилади.

Муҳими, академиядаги тадқиқотлар, ихтиролар биринчи навбатда ушбу нуфузли клиникада амалиётга татбиқ этилади.  

Клиникада малакали шифокорлар томонидан изланишлар олиб борилиб, янги диагностика ва даволаш усуллари кенг қўлланилмоқда. Бунда хорижлик ҳамкасблар билан ҳамкорлик ҳам қўл келяпти. Жумладан, жорий йилда Торако-абдоминал жарроҳлик бўлимида клиникада илк бор қизилўнгач ахалазияси ташхиси қўйилган беморда Геллер лапароскопик операцияси ўтказилди. Қон томир жарроҳлик бўлимида эса яқинда Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети профессори А.Хильчук билан биргаликда яна бир юқори технологик амалиёт бажарилди.

Суяк йиринг хасталиклари жарроҳлиги бўлимида жорий этилаётган амалиётлар сабаб оғир ҳолатдаги беморлар шифо топишига эришилмоқда. Қозон давлат тиббиёт университети профессори И.Ахтямов билан биргаликда бажарилган чаноқ-сон ва тизза бўғимларини тотал эндопротезлаш операциялари ҳам яхши самара берди.

Жами амалиётда қўлланилаётган ташхис ва муолажа усуллари сони 575 тага етди.

Жорий йилнинг ўтган даврида клиникада 3 минг 774 та жарроҳлик операцияси ўтказилди, шундан 574 таси юқори технологик амалиётлар саналади.  Клиникада тиббий туризмни ривожлантириш масаласи ҳам алоҳида эътиборда.  

Жумладан, жорий йил бошидан буён 330 нафардан ортиқ чет эл фуқароси мурожаат қилган бўлиб, улардан 150 нафари стационар шароитда даволанган. Яқин кунларда беморларнинг хасталиклардан сўнг тикланишини яхшилаш мақсадида Реабилитология бўлимини очиш режалаштирилган. Бунда хитойлик ҳамкасбларимиз билан ҳамкорлик қилиб, уларнинг бу борадаги ютуқларини жорий қилган ҳолда реабилитация жараёнларини замонавий босқичга олиб чиқмоқчимиз.  

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бемор саломатлиги — ҳамма нарсадан устун