Мамлакатимизда миллий адабиётимиз дарғалари хотирасини эъзозлаш, уларнинг асарларини чоп этиш, ижодини кенг тарғиб этиш масаласи маърифий янгиланиш жараёнларида муҳим ўрин эгалламоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев: “Ўз вақтида Ҳалима Худойбердиева қатори кўплаб истеъдодли ижодкорларга устозлик қилган Ўзбекистон халқ шоири Тўра Сулаймон Сирдарёнинг фидойи фарзанди, ҳақиқий куйчиси эди. Нафақат Сирдарёда, балки бутун мамлакатимизда бу ажойиб инсоннинг номини эшитмаган одам, унинг дилбар шеърлари ва қўшиқлари кириб бормаган хонадон йўқ, десак, айни ҳақиқат бўлади. Бу улкан ижодкорнинг адабий меросини чуқур ўрганиш, ёш авлодимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг маънавий оламини юксалтириш учун Мирзаобод туманидаги Тўра Сулаймон яшаб ижод қилган хонадонда шоирнинг уй-музейини ташкил қилсак, эл-юртимиз, адабий жамоатчилигимиз бу таклифни қўллаб-қувватлашига ишонаман”, деб эзгу ташаббусни илгари сурган эди. 

Бугунги кунда Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманидаги Ўзбекистон халқ шоири Тўра Сулаймон истиқомат этган ҳовли жойда ижодкорнинг уй-музейи барпо этилгани адабиёт мухлисларини жуда қувонтирмоқда. 

Шу кунларда мамлакатимизнинг барча гўшаларида Ўзбекистон халқ шоири Тўра Сулаймон таваллудининг 90 йиллигига бағишланган адабий анжуманлар бўлиб ўтмоқда. 

Ана шундай адабий-бадиий анжуман Ёзувчилар уюшмасида ҳам ташкил этилди. Кечада таниқли шоирлар, ёзувчилар, адабиётшунос олимлар халқимизнинг ардоқли фарзанди, бетакрор ижодкор Тўра Сулаймоннинг ҳаёт ва ижод йўллари, унинг шеърияти ҳақида сўз юритди. 

Маълумки, Тўра Сулаймон номини абадийлаштириш, ижодини ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш юзасидан юртимизда кенг қамровли ишлар амалга оширилди. Хусусан, Тўра Сулаймоннинг 90 йиллигига бағишлаб Сирдарё вилоятида маънавий-маърифий, адабий-бадиий кечалар, ижодий учрашувлар ва давра суҳбатлари бўлиб ўтди. Сирдарёда шоирнинг уй-музейи очилди. 

Мактабларда, олийгоҳлар ва коллежларда шоирнинг ҳаёти ва ижодига оид кўплаб тадбирлар ташкил қилинди. Гулистон давлат университетида шоирнинг 90 йиллигига бағишланган “Янги Ўзбекистон бунёдкорларини шакллантиришда Тўра Сулаймон маънавий меросининг таъсири” мавзусидаги республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди ва ушбу анжуман материаллари китоб ҳолида чоп этилди. 

Уюшма аъзоси Равшанбек Маҳмудовнинг “Тўра Сулаймон абадияти” номли монографияси ва “Тўра Сулаймон замондошлари хотирасида” номли китоблари нашр қилинди. 

Ёзувчилар уюшмаси ахборот хизмати маълумотига кўра, Тўра Сулаймон 1934 йил 15 февралда Бахмал туманида туғилган. 1999 йилда Ўзбекистон халқ шоири унвони билан мукофотланган. 

Унинг ижоди ўтган асрнинг 50-йилларида бошланган. Илк шеърлар тўплами «Истар кўнгил» номи билан чоп этилган эди. Кейинчалик шоирнинг «Мен қайга борар бўлсам» (1965), “Жаҳонгашта” (1970), “Ҳамқишлоқларим”, “Интизор” (1973), «Сирдарё қўшиқлари» (1974), “Илтижо” (1976), “Aлҳазар” (1976), “Тўйбоши” (1977), «Сизни эслайман» (1980), «Қора кўзгинам» (1981), “Гулшан” (1988), “Сарвиноз” (1990), “Харсанг” (1994), “Жаҳоннома”, «Гул бир ён, чаман бир ён» (1996), “Ёвқочди” (1998), “Сайҳон” (2003) каби китоблари адабиёт мухлисларига етиб борди. 

Шоирнинг кўплаб шеърлари дилбар қўшиқларга айланган. Тўра Сулаймоннинг «Мамлакатнинг таянч нуқтаси» номли публицистик мақолалар тўплами 2004 йилда чоп этилган. 

Тадбирда шоирнинг ҳаёти, ижоди, инсоний фазилатлари ҳақида сўз юритилди. Қўшиққа айланган шеърлари хонандалар томонидан ижро этилди. 

Н.Усмонова, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ардоқли шоирни хотирлаб 