Ибн Сино номли давлат мукофотини таъсис этиш ташаббуси илгари сурилди
Президент Шавкат Мирзиёевнинг тиббиёт ва фармацевтика соҳаси ходимлари билан учрашуви давом этмоқда.
Давлатимиз раҳбари тиббиёт ва фармацевтика соҳасидаги ўзгаришларда 800 мингдан зиёд ходимнинг муносиб ҳиссаси борлигини таъкидлади.
Яқинда соҳа фидойиларининг бир гуруҳини давлат мукофотлари билан тақдирлаш ҳақида фармон имзоланди. Улар орасида тиббиёт ходимлари билан бирга тадбиркорлар ва хорижлик ҳамкорлар ҳам бор.
Учрашувда мамлакатимиз етакчиси давлат мукофотларини ўз эгаларига тантанали равишда топширди.
Инсон саломатлигини асраш, илғор илмий ишланмалар ва даволаш усулларини жорий этишда барчага ўрнак бўлаётган тиббиёт ходимлари учун алоҳида давлат мукофотини таъсис этиш ташаббуси ҳам илгари сурилди. У буюк бобомиз Ибн Сино номи билан аталади.
ЎзА