Денгизда 20 соат: 44 ёшли аёл қандай тирик қолди?
Греция соҳилни қўриқлаш хизмати Иония денгизида 20 соат давомида сувда қолиб кетган 44 ёшли аёл қутқарилганини маълум қилди. Сальвадор фуқароси жума куни Закинф ороли жануби-ғарбида ҳаракатланаётган “Odyssey of the Seas” круиз кемасидан денгизга сакраган эди.
Маълумотга кўра, жувон кемага тушишни истагани учун сувга сакраганини айтган. Қидирув жараёнида дастлаб ағдарилган, доира шаклидаги қутқарув воситаси топилган, якшанба тонгида эса “MSC Rossella III” юк кемаси аёлни шу халқа ичида, ҳуши ўзида бўлган ҳолда кўрган. Кема қутқарув-қидирув амалиётини бажараётган эди.
Денгиздан олиб чиқилиб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилгач, жувон шифохонага етказилган. Ҳодиса юзасидан маълумот якшанба куни тарқалган, расмий баёнот эса душанба куни эълон қилинган.
Мусулмон Зиё, ЎзА