Янги муҳандислик мактабини тайёрлаш ва илғор технологияларни ўзлаштиришга қаратилган лойиҳа
Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.
–Энергетика соҳасидаги ҳамкорликка алоҳида тўхталиб ўтмоқчиман. Инвестиция лойиҳалари, жумладан, Россия иштирокидаги лойиҳалар ҳисобидан биз электр энергияси ишлаб чиқаришни бир ярим баробар – 58 миллиард киловатт-соатдан 87 миллиард киловатт-соатга оширдик.
2030 йилгача генерацияни 120 миллиард киловатт-соатгача кўпайтиришни режалаштирмоқдамиз. Унинг 54 фоизини қайта тикланадиган энергия манбалари ташкил этади.
Бизнинг энергетика соҳасидаги қувватларимиз, шунингдек, Ўзбекистонда Россия иштирокида биринчи гибрид атом электр станциясининг ишга туширилиши ҳисобидан ҳам ортади.
Кеча АЭС қурилишининг биринчи пойдеворини қўйиш маросимида қатнашдик. Биз учун бу узоқ муддатли ривожланиш, янги муҳандислик мактабини тайёрлаш ва илғор технологияларни ўзлаштиришга қаратилган лойиҳадир.
Атомдан тинч мақсадларда фойдаланиш бўйича бошқа соҳалар – тиббиёт, қишлоқ хўжалиги, саноат ва илм-фанда ҳам ҳамкорликда иш олиб бориш ниятидамиз, – деди Президентимиз.
ЎзА