Футзал: Олий лиганинг сўнгги тур баҳслари Тошкентда ўтказилади
Футзал бўйича мамлакат миллий чемпионати Олий лига баҳсларининг муддати ва манзилига аниқлик киритилди.
12-тур баҳслари жорий йил 23-28 май кунлари пойтахтимиздаги “Юнусобод” спорт мажмуасида бўлиб ўтади.
Мазкур турда мухлислар бир қатор қизиқарли учрашувларнинг шоҳиди бўлиши кутилмоқда. Биринчи навбатда, мамлакат вице-чемпионлиги учун муросасиз рақобат томошабинлар диққат марказида бўлиши тайин.

Айни пайтда Бухоронинг “Oil Star” жамоаси Лига дебютанти SQB жамоасидан 3 очко олдинда бормоқда. Аммо бухороликларни сўнгги турда жуда қийин ўйинлар кутиб турибди. Шу маънода совринли ўринлар учун рақобат охирги ўйин кунига қадар давом этадиган кўринади.
Айтиш лозим, ушбу турда XXIX миллий чемпионатнинг 1100-голи киритилиши билан ҳам аҳамиятлидир. Ҳозирга келиб Олий лига жамоалари дарвозаларига 1053 та тўп киритган.
Олдинда футзал ишқибозларини мароқли ўйинлар ва ранг-баранг воқеликлар кутиб турибди.
Т.Рўзиев,
ЎзА