“Shining Star” халқаро турнири юқори савияда ўтди
Пойтахтимизда бадиий гимнастика бўйича ташкил этилган “Shining Star” халқаро турнири якунланди. Унда Ўзбекистон, Германия, Қозоғистон, Жанубий Корея, Мўғулистон, Тожикистон, Таиланд, Қирғизистон, AIN 1 ва AIN 2 (Беларусь ва Россия) каби давлатлардан келган спортчилар иштирок этди.
Мусобақанинг сўнгги кунида яккаликлар ўртасида алоҳида турлар бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланди.


Қуйида ушбу йўналишларда шоҳсупага кўтарилган гимнастикачилар билан танишасиз:
Булава:
Иана Заикина (АИН2)
Анора Мамаджанова (Ўзбекистон)
Мелисса Дите (Германия)
Тасма:
Иана Заикина (АИН2)
Анора Мамаджанова (Ўзбекистон)
Лейсан Кузьменко (Ўзбекистон)
Ҳалқа:
Лейсан Кузьменко (Ўзбекистон)
Мелисса Дите (Германия)
Ксения Савинова (АИН2)
Тўп:
Ксения Савинова (АИН2)
Анора Мамаджанова (Ўзбекистон)
Мелисса Дите (Германия) .
Маълумот учун, энди пойтахтимиз бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги босқичига мезбонлик қилади. Унда 40 га яқин мамлакатдан 155 нафар гимнастикачилар иштирок этади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА