Академик ва соҳил эшкак эшувчилари сараланди
Самарқанд шаҳрида академик эшкак эшиш ҳамда соҳил бўйи эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон чемпионатларига старт берилди. Ушбу мусобақаларда 250 нафардан ортиқ спортчи иштирок этмоқда.
Академик эшкак эшиш бўйича ўтган беллашувларнинг M1x йўналишида Диёрбек Эргашев, Шаҳруз Толибов ва Давлатбек Отамуродов ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди. M2x баҳсларида Абрий Эргашов / Самандар Раҳимбердиев тандеми чемпионга айланган бўлса, ушбу йўналишдаги аёллар баҳсида Шоҳиста Раҳмонқулова / Мадина Сафина дуэти олтин медалга сазовор бўлди.
Шунингдек, W2- пойгаларида Мухаддас Ибрагимова / Нуржамал Сагиндикова дуэти маррага биринчи бўлиб етиб келди. M4 бўйича Али Ҳалимов, Лазизжон Ҳакимов, Парвиз Эшбоев, Агзам Эшмуродов биринчи ўринни банд этди.
Соҳил бўйи эшкак эшиш бўйича яккалик экипажлар дастурида Маъмура Йўлчиева, Айсенем Фарҳoдова ҳамда Диёра Усмоналиева шоҳсупага кўтарилди. Эркаклар ўртасида эса Шаҳруз Толибов, Ҳумоюн Толибов ва Баҳром Бердиқулов кучли учликдан жой олди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА