Санъаткорлар ўртасидаги ижодий ҳамкорлик икки халқни янада бирлаштирмоқда
Ўзбекистон ва Тожикистон халқларини узоқ ўтмишга бориб тақаладиган муносабатлар, муштарак маънавий ва диний қадриятлар, анъаналар ҳамда бой маданий мерос боғлаб туради.
Сўнгги йилларда икки давлат ўртасидаги муносабатлар янги босқичга кўтарилиб, маданий алоқалар ҳам сезиларли даражада фаоллашди.
Жорий йилнинг 26–27 март кунлари Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлди.
Ташриф доирасида 26 март куни Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари икки мамлакат санъаткорлари иштирокидаги анъанавий концерт дастурини томоша қилдилар. Ушбу маданий тадбир дўстлик ва яқинликнинг яна бир ёрқин ифодасига айланди.
Мазкур тадбирда иштирок этган тожикистонлик таниқли санъаткор Гулжамол Илҳомий ўз таассуротларини биз билан ўртоқлашди.
– Концерт юқори савияда, кўтаринки руҳда ўтди. Икки давлатнинг қўшничилик ришталари биз учун катта бахт ва бебаҳо неъматдир. Бундай нуфузли тадбирда иштирок этиш мен учун катта шараф.
Батафсил қуйидаги видеода
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/6rYgpSYrn7w" title="San’atkorlar o‘rtasidagi ijodiy hamkorlik ikki xalqni yanada birlashtirmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Марҳабо Ҳожиакбарова,
Искандар Исматов (видео), ЎзА