Тарбия – энг олий қадрият (+видео)
Тарбия ҳақида гап кетганда ўтган асрнинг бошларида халқимизнинг жонкуяр маърифатпарвари Абдулла Авлонийнинг бир гапи беихтиёр ёдга тушади: “Тарбия бизлар учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир”.
Дарҳақиқат, тарбия сабабли даврлар ва халқларнинг келажаги белгиланади, у ҳар бир жамиятнинг жон томири, олий қадрияти ҳисобланади. Келажак авлод – фарзандларимизнинг биз орзу қилгандек билимли, ҳунарли, эл-юртга фойдаси тегадиган, оқил инсонлар бўлиб етишиши, аввало, тарбияга боғлиқ.
Халқимизнинг қадриятлари ранг-баранг бўлиб, ҳар бири яхлит бир асардир. Халқимизнинг “Бир болага етти маҳалла ота”, деган ҳикматли сўзларининг замирида олам-олам маъно бор. Зеро, юртимизда баркамол авлодни миллий қадриятлар асосида тарбиялаш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Бугунги лавҳамизда асрлар оша ўз ўрнини сақлаб қолган, қадриятга айланган ўзбекона тарбия ҳақида.
Батафсил:
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/BS02C3lMF2w" title="Tarbiya – eng oliy qadriyat " frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Турдалиева, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА