Медиациянинг замонавий давлат бошқарувида тутган ўрни (+видео)
Тошкентда “Ислом динида халқ дипломатияси ва медиация тамойиллари” мавзусида илмий семинар бўлиб ўтди.
2026 йил 17 март куни Тошкент шаҳрида “Ислом динида халқ дипломатияси ва медиация тамойиллари” мавзусида илмий семинар ташкил этилди. Мазкур тадбир Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ҳамда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси маркази ҳамкорлигида ўтказилди.
Семинарда етакчи олимлар ва мутахассислар томонидан ислом динида тинчлик, бағрикенглик ва муроса тамойилларига асосланган қадриятлар, уларнинг замонавий халқаро муносабатлардаги ўрни ҳамда ушбу ғояларни ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш масалалари муҳокама қилинди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/kwpeUvW9S-g" title="Mediatsiyaning zamonaviy davlat boshqaruvida tutgan o'rni" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Зиёвуддин Нуриддинов, Ойбек Давронов, ЎзА