Тунги рейд: Иссиқхона фаолияти ўрганилди (+видео)
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик талаблар ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вилояти Қибрай туманида навбатдаги экорейд тадбирлари олиб борилди.
Хусусан, туманнинг "Фаровон" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “BLOSSOM GARDENS” МЧЖ корхонасига қарашли иссиқхона фаолияти ўрганилди. Ўрганиш жараёнида иссиқхона гулчилик фаолияти билан шуғулланиши маълум бўлди.
Шунингдек, корхона иситиш қозонхонаси газ тармоғига уланган бўлиб, у соз ҳолатда экани ва экологик ҳамда техник талабларга риоя этган ҳолда ишлатилаётгани аниқланди.
Мутасаддилар томонидан иссиқхона эгаларига фаолияти давомида экологик талабларга амал қилиши ва атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи ташламалар чиқишига йул қуймасликлари бўйича тавсия ва кўрсатмалар берилди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/FzUguWC8l5Q" title="Tungi reyd: Issiqxona faoliyati o`rganildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Махсус комиссия иштирокидаги экологик рейд тадбирлари давом этмоқда.
Ҳамроз Баёнов, ЎзА