“Ҳудудгазтаъминот” АЖ ESG рейтингида юқори натижа қайд этди
“Ҳудудгазтаъминот” АЖ “S&P Global” халқаро агентлиги баҳолашида яхши кўрсаткичларга эришди.
Унга кўра, мазкур ташкилот 2025 йил якунида 47 балл тўплаб, соҳадаги компаниялар орасида 71 фоиз натижани қайд этди. Бу кўрсаткич “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг барқарор ривожланиш, ижтимоий масъулият ва замонавий корпоратив бошқарув соҳасида қўлга киритаётган илғор натижаларини акс эттиради.
Мазкур эътироф компаниянинг экологик стандартларни мустаҳкамлаш, ижтимоий лойиҳаларни кенгайтириш ва корпоратив бошқарув амалиётларини такомиллаштиришдаги фаол ва узлуксиз ишлари натижаси сифатида қаралади.
Жамият ахборот хизматига кўра, ушбу ташкилот келгусида ҳам ESG принципларини ривожлантириш, экологик барқарорликни таъминлаш ва ижтимоий масъулиятни кучайтириш бўйича долзарб ташаббусларни амалга оширади.
Н.Зиёдуллаева тайёрлади,
ЎзА