Эрон АҚШдан сулҳ талаб қилгани ҳақидаги хабар инкор этилди
Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арағчий АҚШнинг Ислом Республикаси сулҳ талаб қилгани ҳақидаги даъвосини рад этиб, сулҳ ёки музокара таклиф қилинмаганини айтди.
Ижтимоий тармоқ орқали эронлик вазир "бундай иддао ҳақиқатдан йироқ” деди. Унинг таъкидлашича, Эрон қуролли кучлари АҚШ Президенти Дональд Трампнинг “ҳам америкаликлар, ҳам эронликларга нисбатан бошлаган ноқонуний уруши хато ва ҳеч қачон такрорланмаслиги” тан олинмагунча жанг давом этади.
Кейинроқ Теҳронда бўлиб ўтган ҳафталик матбуот анжуманида Арағчий можарони ҳал қилиш Эронга қарши кейинги ҳужумларнинг олдини олишни таъминлаши кераклигини таъкидлади.
- Сулҳ хоҳламаётганимиз урушни давом эттириш истагимизни ифодаламайди, - деди мулозим. - Фақат бу гал уруш рақиб ҳужумни такрорлаш ҳақида ўйлашига ҳам имкон бермайдиган тарзда тугаши керак.
Арағчий "душманни тўлиқ салоҳият ишга солингандан сўнг мамлакатни “сўзсиз таслим бўлишга” мажбурлашга уринишда айблади. Унинг сўзларига кўра, можаро бошлангандан икки ҳафта ўтиб, энди рақиблар ёрдам сўраб, аввал ўзлари душман, деб ҳисоблаган мамлакатларга мурожаат қилмоқда, халқаро ҳамжамиятни Ҳурмуз бўғозида кемалар хавфсизлигини таъминлашга чақирмоқда. Теҳрон эса фақат можарога алоқадор рақиблари ва ушбу давлатлар иттифоқчилари учун мазкур йўлакдан ўтишни чеклади.
Г.Сатторова, ЎзА