Бош мутахассис пора билан қўлга тушди
Жиззахда маҳаллий ҳокимият вакилига нисбатан коррупция бўйича қўзғатилган жиноят иши катта эътибор уйғотди.
Давлат хавфсизлик хизмати ва вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилиши натижасида Зарбдор тумани ҳокимлиги бош мутахассиси Х. У. давлат захирасидаги 4 сотих ер майдонини аукционда расмийлаштириб бериш эвазига 20 миллион сўм олган вақтда ушланди.

Ашёвий далиллар тўпланди ва қонун олдида жавобгарликка тортилиши таъминланди.
Бундай ҳолатлар мамлакатда коррупцияга қарши курашувчи тизим янада фаол ишлаётганини кўрсатади. Қонун доирасида кўрилаётган қаътий чоралар, ошкоралик ва шаффофлик аҳолида давлат органларига бўлган ишончни тиклайди ҳамда коррупция иллатининг кескин камайишига олиб келади.
Абдужалол Қаюмов, ЎзА