Яқин Шарқдан 21 712 нафар ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди (+видео)
Хабарингиз бор, Яқин Шарқдаги кескин вазият ҳамда айрим давлатлар ҳаво ҳудудларининг ёпилиши сабабли ҳукуматимиз томонидан Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилиш ишлари ташкил этилмоқда. 9 март соат 07:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонга жами 21 712 нафар фуқаромиз қайтарилди.
Жумладан:
Саудия Арабистонидан – 17 963 нафар;
Бирлашган Араб Амирликларидан – 3 290 нафар;
Эрондан – 47 нафар;
Қатардан – 378 нафар;
Баҳрайндан – 27 нафар;
Ўмондан – 7 нафар фуқаро бугун ўз юртига қайтарилган.
Ватандошларимизни Ўзбекистонга қайтариш бўйича чора-тадбирлар тизимли ва босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Айни пайтда репатриация ишлари асосан фуқаролик авиацияси учун ҳаво ҳудуди очиқ бўлиб турган мамлакатлар орқали амалга оширилмоқда.
Батафсил:
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/Hx4uBJNUHuo" title="Yaqin Sharqdan 21 712 nafar o`zbekistonlik Vatanga qaytarildi " frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Турдалиева, Искандар Исматов, ЎзА