Эроннинг Кўрфаз давлатларига ҳужуми минтақани АҚШ билан иттифоқчиликка ундаши мумкин
“Reuters” агентлиги Яқин Шарқ таҳлилчиларига таяниб хабар беришича, Эроннинг Кўрфаз давлатларига қаратилган ракета ва дрон ҳужуми Теҳронга қарши кенг коалиция тузилиши ва кенг кўламли можарони юзага келтириши мумкин. Таъкидланишича, минтақадаги АҚШ ҳарбий базалари мавжуд мамлакатлардаги портлар, шаҳарлар ва нефть инфратузилмасига қилинган ҳужум эҳтиёткор Кўрфази монархларини Вашингтон билан яқинроқ иттифоқ тузишга ундамоқда.
- Форс кўрфази давлатлари қийин танловга дуч келди, - дейди “Gulf Research Center” маркази раиси Абдулазиз Соқир. Энди ё Қўшма Штатларнинг ҳарбий ҳаракатига очиқ қўшилиш ёки рақобат янада кучайиши хавфига дуч келиш.
1 март куни минтақадаги 6 давлатни бирлаштирган Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши фавқулодда йиғилиш ўтказди. Баёнотда давом этаётган ҳужум кўрфазни “мудофаа қалқони”дан “фаол уруш майдони”га айлантириши мумкинлиги таъкидланган.
- Эрон Кўрфаз давлатларини ўзига қарши коалицияни кенгайтиришга ундамоқда, - деди Дубай ижтимоий-сиёсий тадқиқотлар маркази раҳбари Баҳрун.
Мутахассислар таъкидлашича, вазият янада кескинлашуви кенг кўламли урушга олиб келиши, натижада глобал энергия бозори ва халқаро савдо тизими хавфсизлигига кучли таъсирга учраши шубҳасиз.
С.Раҳимов, ЎзА