Гросси: Эрон 10 дона ядровий каллак учун етарли уран захирасини тўплаган
МАГАТЭ Бош директори Рафаэль Гросси “NBC News” телеканалига берган интервьюсида Эрон назарий жиҳатдан 10 дан зиёд ядровий каллак ишлаб чиқариш учун етарли бойитилган уран захирасига эгалигини айтди. Бинобарин, агентлик ҳали “ядровий қурол ишлаб чиқариш бўйича тизимли ва тузилмавий дастурга доир ҳеч қандай унсур"ни топа олмаган.
Гросси Эрон уранни 60 фоизгача бойитгани, бу “фақат ядро қуролига эга давлатлар учун тегишли даража экани"ни таъкидлаган. Унинг фикрича, материални захиралаш жиддий хавотир уйғотса-да, маҳсулотни қурол сифатида ишлатишдан кўзланган “аниқ мақсад” аниқланмаган.
- Центрифуга доимий равишда айланиб, зарур моддани тобора кўпроқ ишлаб чиқаради, - дейди Гросси.
С.Раҳимов, ЎзА