Усмон Азим: “Эзгу мақсадлар Сурхондарёни дунёга танитади” (+видео)
Манзиллар ободлиги инсонда Ватанга муҳаббат билан бирга, фаровон турмушни асраб-авайлаш йўлида масъулиятни оширади.
Бу эса юртга дахлдорлик туйғуси ва садоқатни мустаҳкамлайди. Бугун Сурхондарёда мисли кўрилмаган ўзгаришлар. Сўнгги тўққиз йилда боғча қамрови 28 фоиздан 68 фоизга ошди, 23 та янги мактаб қурилди, яна 448 таси таъмирланди.
Қўшимча 102 минг ўқувчи ўрни яратилди. Бу даврда қурилган 688 та кўп қаватли уйга 32 минг оила кўчиб ўтди. Ангор, Бойсун, Жарқўрғон, Сариосиё ва Термиз туманларида “Янги Ўзбекистон” массивлари барпо этилди.
Давлатимиз раҳбари куни кеча – 27 февраль куни Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди. Унда эришилган натижалар ва навбатдаги режалар ўз аксини топди. Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим йиғилишда олган таассуротларини бўлишди:
– Президентимиз яқин келажакда Сурхондарёда амалга ошириш учун мўлжалланган режалар ҳақида батафсил гапирар экан, буларнинг барчаси ҳақиқатга айланаётганини ўз кўзларимиз билан кўриб гувоҳ бўлдик. Бугун вилоятда навбатдаги мақсадлар учун маблағ ҳам бор, йўл-йўриқлар ҳам аниқ.
Давоми қуйидаги видеода:
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/0sdfOQTqxWk" title="Usmon Azim: “Ezgu maqsadlar Surxondaryoni dunyoga tanitadi” " frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Абдулазиз РУСТАМОВ, Нишонбой АБДУВОИТОВ (видео), ЎзА