Дунё суратларда
ЎзА ўқувчиларни жаҳонда содир бўлган воқеа-ҳодисалардан суратлар ёрдамида бохабар этишда давом этади.
Мексика: Полиция “El Mencho” номли наркотрафик бошлиғи ва наркобарон Немесио Осеугерага қарши ҳарбий амалиётдан сўнг транспорт воситаларига ўт қўйилган ҳудудни қўриқламоқда.
Суда кўрфази, Греция: АҚШнинг “USS Gerald R. Ford” авиа ташувчиси Крит оролидаги кўрфаздан йўл олди.
Украина: Россия дрони урилган уйнинг синган ойнасини олиб ташлаётган аёл.
Пхеньян, Шимолий Корея: Қўшин ҳукмрон Меҳнат партияси 9-қурултойига бағишланган ҳарбий парадда иштирок этяпти.
Бразилия: Минас-Жерайсда Кучли ёмғир уйлар, машиналарга жиддий зарар етказди.
Богор, Индонезия: Маҳаллий спорт мажмуасида Муҳаммад пайғамбарга бағишлаб очилган кўргазмага келган 4 ёшли Шанум ва 5 ёшли Анниса “Масжид ан-Набавий”да фойдаланилган гиламни тавоф қиляпти.
Нью-Йорк, АҚШ: Марказий боғда қуёш ботиши. Манхеттен рамзи олдидаги оқ айиқ қор ҳайкали.
Уттар-Прадеш, Ҳиндистон: “Lathmar Holi” байрамида турфа рангга бўянган одамлар бир-бирига кукун сочяпти.
Теҳрон, Эрон: Йўловчи шикастланган Озодлик ҳайкали тасвирланган девор ёнидан ўтяпти.
Фардона Яхшибоева, ЎзА