Шеъриятимизни халқаро миқёсда тарғиб этаётган шоирдан янги китоб
Мамлакатимизда миллий адабиётимизга қаратилаётган эътибор натижасида ўзбек шеърияти ютуқларини жаҳонга таништириш борасида кўплаб ибратли ташаббуслар илгари сурилмоқда. Таниқли шоир, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Шуҳрат Ориф назмга оид миллий сўз санъатимизни халқаро миқёсда тарғиб этиб келаётган ижодкорлардан саналади.
Тошкент Давлат шарқшунослик университетида шоир ва публицист Шуҳрат Орифнинг турк тилида нашр этилган “Mavi erk” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Талаба-ёшлар билан oчиқ мулoқoт тарзида ташкил этилган мазкур адабий анжуманда шоир Рустам Мирвоҳид, ушбу университет профессорлари, адабиётшунос олимлар Адҳамбек Алимбеков, Жумали Шабанов ва бошқалар миллий адабиётимизда бугунги кунда ёш ижодкорларнинг ўрни, хусусан, Шуҳрат Ориф ижоди ҳақида батафсил сўз юритди.
Шoир ўз ижoд йўли, шеъриятга кириб келиш жараёни, илҳoм манбалари ҳамда замoнавий адабиётнинг дoлзарб масалалари ҳақида сўз юритди. Айниқса, ёшларнинг китoбxoнлик маданиятини oшириш, миллий қадриятларни асраш ва сўз санъатига ҳурмат билан ёндашиш бoрасидаги фикрлари йиғилганларда катта таассурoт қoлдирди.
[gallery-27876]
Шуҳрат Oриф лирика ва фалсафий руҳдаги шеърлари билан китoбxoнлар эътибoрини қoзoнган ижoдкoрлардан биридир. Унинг ижoдида Ватанга муҳаббат, инсoн қалбининг нoзик кечинмалари, ҳаёт ва вақт ҳақидаги мушoҳадалар етакчи ўрин тутади. Шoирнинг шеърлари турли адабий тўпламлар ва матбуoт нашрларида чoп этилган.
– Шуҳрат Ориф талабалар ичида юриб шеър ёзарди, – деди филология фанлари доктори, профессор Хайрулла Ҳамидов. – Шавкат Раҳмон “агар дунёда биргина бахтсиз инсон бўлса ҳам, шоирнинг мен бахтлиман, дейишига ҳаққи йўқ”, деб айтганди. Дарҳақиқат, Шуҳрат ёшлар дардини, изтиробларини кўриб, билиб, уни шеъриятда айта олган ижодкордир. Бу шеърларни ўқиган китобхон албатта, таскин топади.
– Таржимонлик жуда машаққатли меҳнат, – деди адабиётшунос олим Жумали Шабанов. – Таржимон бир сўзни ноўрин ёки нотўғри таржима қилса, барчаси бир зумда барбод бўлиши ҳеч гап эмас. Шу маънода Муҳиттин Гумуш Шуҳрат Ориф шеърларини маҳорат билан турк тилига таржима қилган.
Дарҳақиқат, Шуҳрат Ориф – адабиёт мухлисларининг эътирофига сазовор бўлган, ўзига хос усул ва оҳанги билан сўз шайдоларининг ҳурматини қозонаётган шоир. Унинг шеърий китоблари туркий давлатларда бир неча бор чоп этилган.
– Охирги йилларда Ўзбекистон кўплаб ташаббуслар билан туркий давлатлар ўртасидаги маданий-маърифий алоқаларни янада ривожлантиришга катта ҳисса қўшиб келмоқда, – деди шоир Шуҳрат Ориф. – Бу жараёнда ижодий, адабий ҳамкорлик ҳам фаол ривожланиб бормоқда. Ижодкор сифатида, адабий алоқалар равнақига ҳисса қўшишни ният қилганман. Бу йўналишда бир қатор хорижий давлатларда китобларим чоп этиляпти. Хусусан, “Мовий эрк” номли китобимиз турк тилида Анқарада чоп этилди. Ундан ташқари “44-куз” китобим қирғиз тилида Бишкекда, “Кечиккан шамоллар” китобим Алмати шаҳрида яқинда чоп этилди. Асосий мақсадимиз ўзбек адабиётини тарғиб қилиш, бугунги ўзбек адабиётининг замонавий тенденциялари, ўзбек ижодкорларининг кайфияти, руҳияти манзараларини хорижий китобхонларга етказишдан иборат. Ўйлайманки, бугунги тақдимот ҳам бевосита турк тилида таҳсил олаётган, турк адабиётшунослигини ўрганаётган ёшлар учун ўзига хос аҳамиятга эга. Чунки, ёшлар таржима орқали таржимон фаолияти, таржимонлик санъатига баҳо бериши мумкин. Бугунги кун ижодкори бедор, фаол бўлиши керак, деб ҳисоблайман ва шунга ҳаракат қилаяпман.
Адабий мулоқот давомида Шуҳрат Ориф ижодига мансуб шеърлар, унинг сўзлари билан куйланувчи қўшиқлар янгради. Мулоқот адабиёт, шеърият, китобхонлик байрами сифатида юқори кайфиятда ва файзли руҳда ўтди.
Назокат Усмонова, Ойбек Пардаев (сурат), ЎзА мухбирлари