Москва суди Telegram’га жарима солди (+видео)
Москва шаҳар Таганский туман суди Россияда тақиқланган маълумотларни ўчирмагани учун Telegramга деярли 11 миллион рубль миқдорида жарима тайинлади. Бу ҳақда 11февраль куни Москва судлари матбуот хизмати хабар берди.
Жарималар Россия ҳокимиятининг контентни блоклаш талабларини бузганлик учун қўлланилган. РИА “Новости” тарқатган маълумотга кўра, баённомалар экстремистик фаолиятга чақириқлар бўлган маълумотларни ўчирмаганлик ҳамда Россия Қуролли кучлари ҳақида ёлғон маълумот тарқатиш, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотиш, шахсий маълумотларни тарқатиш ва сотиш ҳолатлари бўйича тузилган. Айнан қайси материаллар ҳақида гап кетаётгани маълум эмас.
Айни пайтда суд Telegram’га нисбатан яна олтита баённомани кўриб чиқмоқда.
Сўнгги кунларда Россиядаги фойдаланувчилар Telegram ишида узилишлар бўлаётганини билдиришган. Кеча Роскомнадзор идораси мессенжер ишини атайлаб секинлаштириш режасини расман тасдиқлади. Идора босқичма-босқич чекловлар жорий этилишини маълум қилди. Расмий изоҳга кўра, бу чоралар “Россия қонунчилигини бузиш” ва “фуқаролар хавфсизлигига таҳдид” билан боғланмоқда.
Айрим таҳлилчилар фикрича, ҳокимиятнинг асл мақсади Telegram ни босқичма-босқич бозордан сиқиб чиқариш ва фойдаланувчиларни давлат назоратидаги мессенжерларга ўтказишдан иборат. Бундай ҳолат аввал YouTube ва WhatsApp билан ҳам кузатилгани айтилади.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Роскомнадзорнинг Telegram ишини секинлаштириш қарори ҳақида гапирар экан, компания Россия қонунларига амал қилмаётганини айтган.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/fOOLNCWW5OA" title="Moskva sudi Telegram ga jarima soldi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Кенжа Бекжонов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА