Грузия порти ЕИ санкциялари рўйхатида(ми)?
Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе Европа Иттифоқининг Россияга қарши 20-санкциялар пакетига Грузия портини киритиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берар экан, мамлакат расмийлари Европа Комиссиясига бу масала бўйича батафсил маълумот беришга тайёрлигини билдирди.
“Reuters” ахборот агентлиги РФга қарши санкциялар пакети таклифига рус нефти ўтиши мумкин бўлган Грузиянинг ғарбий қисмидаги “Кулеви” порти киритилганини ёзиб чиқди.

Агар ушбу жой ҳам санкциялар рўйхатига киритилса, ЕИ компаниялари ва шахсларига порт билан бизнес юритиш тақиқланади. Нашр шунингдек, бу блокнинг учинчи мамлакатлардаги портларга қарши санкциялар жорий этган биринчи ҳолат эканлигини маълум қилди.
С.Раҳимов, ЎзА