Тунги рейд: Тошкент туманида экологик рейд ўтказилди (+видео)
Тошкент вилояти Тошкент туманида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик талабларга риоя этилиши ҳолатини ўрганиш мақсадида экологик рейд тадбири ўтказилди.
Рейд тадбирлари туманнинг “Қирариқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ташкил этилиб, ундаги мавжуд иссиқхона фаолияти текширилди.
Текширув жараёнида иссиқхоналарда исситиш печларига ўрнатилган тозалаш фильтри кўздан кечирилиб, унинг техник жиҳатдан соз ва ишчи ҳолатда экани аниқланди.
Худди шу маҳаллада жойлашган яна бир иссиқхонада эса иситиш печининг ҳолати ўрганилиб, ундан фойдаланиш тартиби ҳамда экологик меъёрларга мувофиқлиги текширилди.
Шунингдек, яна бир қанча иссиқхоналар ўрганилиб, уларнинг эгалари билан экологик хавфсизлик қоидаларига риоя этиш, ҳавони ифлослантирувчи омилларни камайтириш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалаларида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Масъуллар томонидан бундай экологик рейдлар келгусида ҳам давом эттирилиши, экологик барқарорликни таъминлашга қаратилган назорат тадбирлари кучайтирилиши таъкидланди.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/ZFASsFZBXkQ" title="Tungi reyd: Toshkent tumanida ekologik reyd o‘tkazildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Ҳамроз Баянов, Ойбек Давронов (видео), ЎзА