Бошланғич таълимда халқаро ёндашувлар (+видео)
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Абдулла Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти ҳамда Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази ҳамкорлигида PIRLS халқаро тадқиқоти доирасида “Ўқиш саводхонлигини баҳолаш ва ривожлантириш” мавзусида мамлакат миқёсидаги тренинг ўз ишини бошлади.
Тренингнинг очилиш маросимида мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Азизбек Турдиев сўзга чиқиб, халқаро баҳолаш дастурларида иштирок этиш таълим тизимини ривожлантиришда муҳим омил эканини таъкидлади. Хусусан, PIRLS тадқиқоти бошланғич синф ўқувчиларида ўқиб тушуниш кўникмаларини ривожлантириш, таълим сифати ва самарадорлигини оширишда методик асос бўлиб хизмат қилиши қайд этилди.
Жорий йилнинг 6–8 январь кунлари давом этадиган ўқув йиғинида ҳудудий педагогик маҳорат марказлари директорлари ўринбосарлари, бошланғич таълим мутахассислари ҳамда соҳа экспертларидан иборат жами 39 нафар иштирокчи қатнашмоқда.
Машғулотлар давомида PIRLS тадқиқоти натижалари асосида ишлаб чиқилган илмий-амалий ёндашувлар, ўқувчиларнинг матнни англаб ўқиш компетенцияларини ривожлантириш усуллари, шунингдек, очиқ манбаларда эълон қилинган PIRLS матнларидан таълим жараёнида самарали фойдаланиш масалалари атрофлича муҳокама қилинмоқда.
Жараёнларни методик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида ўқитувчилар учун 2 та амалий қўлланма, ўқувчилар учун 8 та машқ дафтари ҳамда махсус онлайн платформа ишлаб чиқилган. Ушбу ресурслар педагогларга замонавий ёндашувлар асосида дарсларни ташкил этиш ва ўқувчиларнинг ўқиш саводхонлигини тизимли равишда ривожлантириш имконини беради.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/ke1NWKK5dzU" title="Boshlang‘ich ta’limda xalqaro yondashuvlar" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Мусулмон Зиё, Ойбек Давронов (видео), ЎзА