Такси ҳайдовчиларини алдаш ҳолатлари кўпаймоқда (+видео)
Сўнгги пайтларда такси хизматларида фаолият юритаётган ҳайдовчиларга нисбатан қаратилган янги фирибгарлик схемалари аниқланмоқда. Номаълум шахслар ўзларини мижоз сифатида кўрсатиб, ҳайдовчиларни турли йўллар билан алдашга уринмоқда.
Бу усулда сиз билган иловалар орқали такси буюртма қилиниб, ҳайдовчидан юкни кўрсатилган манзилга етказиш сўралади. Катта қути ёки сумка берилиб, ичида қимматбаҳо буюм борлиги айтилади ва товар пулини ҳайдовчи ўз чўнтагидан бериши, буюртма етказиб берилгач, юкни қабул қилиб олувчи йўлкира билан бирга қутидаги товар пулини қайтариши айтилади.
Такси ҳайдовчисига қабул қилиб олувчиники дея рақам ҳам берилиб, телефон орқали суҳбатлаштирилади. Сохта буюртмачи ҳайдовчига жўнатмани қўрқмай олиб келаверишини, айтилган суммани бериши, манзилга келгач барча пулларни қайтаришини, йўл ҳақини эса ошиғи билан беришига ишонтиради.
Кун давомида ишлайдиган пулни бир соатда топишини ўйлаган ҳайдовчи шу тариқа қопқонга илинади.
Батафсил видео давомида:
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/NTd2bTjQL9A?si=9lAlgWQmcoZErsNi" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Моҳичеҳра Эшмирзаева, Ойбек Давронов, ЎзА