Афғонистонда Халқаро крикет кенгаши (ICC) вакили раҳбарлигида ўтказилган халқаро семинарда Осиё минтақасининг бир қатор давлатларидан крикет мутахассислари қаторида ўзбекистонлик крикет усталари ҳам иштирок этди.
Семинарда ўйинларни ташкил этиш, назорат қилиш, унинг сифатини ошириш каби мавзулар қамраб олинди.
Айтиш лозим, ёзги Олимпия ўйинлари дастуридан ўрин олган крикет спорт турини мамлакатимизда ривожлантириш, миллий терма жамоаларни шакллантириш, малакали мутахассисларни тайёрлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Афғонистоннинг Қобул шаҳрида ташкил этилган икки кунлик ҳакамлик ўқув семинари давомида Ўзбекистон крикет федерацияси раиси Азиз Михлиев Афғонистон крикет кенгаши раиси Мирваис Ашраф билан ушбу спорт турини ҳар томонлама ривожлантириш борасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди.
Миллий ва халқаро мусобақалар учун малакали ҳакамларни тайёрлашга бағишланган семинар якунида иштирокчилар имтиҳон асосида махсус сертификатларга эга бўлди.
Т.Рўзиев,
ЎзА