Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича IBA жаҳон чемпионати вакилларимиз учун муваффақиятли ўтмоқда.
Мусобақанинг -67 кг. вазн тоифасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Асадхўжа Мўйдинхўжаев кескин ва муросасиз ўтган финал жангида Эвгений Коол (Россия) устидан зафар қучди ва дунё биринчилигида тенгсиз бўлди.
Дарвоқе, айни дамда ўтаётган финал баҳсларида қуйидаги 3 нафар боксчимиз рингга кўтарилади:
-80 кг: Жавоҳир Умматалиев - Жамбулат Бижамов (Россия)
-92 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев - Муслим Гажимагомедов (Россий)
+92 кг: Арман Маханов - Давид Суров (Россия)
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА