Божхоначилар 113 кг. наркотик ва 40 кг. психотроп моддалар айланмасига чек қўйди
Республика божхоначилари жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойларида 91 та контрабанда ва божхона қонунбузилиши ҳолатини аниқлади. Ушбу ҳолатларда жами 113 кг. наркотик моддалар, жумладан синтетик гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.
Бу ҳақда божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди. Шунингдек, 41 та ҳолатда 40 кг. психотроп ва кучли таъсир қилувчи модда ноқонуний айланмаси аниқланиб, уларнинг айланмаси тўхтатилди.



Бу кўрсаткичлар, айниқса, жорий йилда божхона органлари томонидан гиёҳванд моддалар ва психотроп воситаларни аниқлаш ҳажмининг ошгани билан ҳамоҳанг. Масалан, 2025 йилнинг биринчи 10 ойида Божхона қўмитаси томонидан 1,6 тонна гиёҳвандлик воситалари аниқланган.
Ш.Маматуропова,
ЎзА