Тарих саҳифалари – аждодларимиз бизга қолдирган энг катта бошқотирма. Ҳар бир сўз, ҳар бир битик ва топилма ортида бутун бошли цивилизациялар тақдирини ҳал қилган сирлар яширин. Биз сизни ана шундай жумбоқларнинг калитини топишга чорлаймиз. Ўз заковатингизни ишга солинг ва ўтмишимиздаги уч жумбоқнинг жавобини билиб олинг.

БИРИНЧИ ЖУМБОҚ

Буюк мутафаккир Алишер Навоий ўзининг “Маҳбуб ул-қулуб” асарида табиблик касбига ўта юксак ахлоқий талаблар қўяди. Унинг учун моҳир, ҳозиқ табиб ўз билими ва давоси билан ўлим чангалидан инсонни қутқарувчи зотдир. Бироқ, Навоий бунинг акси ўлароқ, илмсиз, жоҳил табибни жамият учун энг катта хавфлардан бири деб ҳисоблайди. У бундай сохта табибни аёвсиз равишда “жаллоднинг шогирди”га ўхшатади ва унинг зарарини ҳатто жаллодникидан ҳам ёмонроқ деб билади. Навоийнинг фикрича, жаллод айби исботланган гуноҳкорни ўлдирса, бундай табиб ўз илмсизлиги билан мутлақо гуноҳсиз инсоннинг бошига етади.

Диққат, савол: Навоий ўзининг машҳур асарида эл жонига бало бўлган бундай илмсиз табибни таърифлаш учун қайси бир сўздан фойдаланган? Бу сўз унинг бутун моҳиятини, яъни илмсизлигини ифодалайди.

ИККИНЧИ ЖУМБОҚ

XV аср охири – XVI аср бошларида Ҳиротда яшаб ижод этган машҳур табиб Баҳоуддавла Нурбахший ўзининг “Хулосат ат-тажориб” (“Тажрибалар хулосаси”) номли асарини яратади. Ушбу китобда олим ўзининг кўп йиллик клиник кузатувларини жамлаб, кўплаб касалликларнинг ноёб тавсифларини қолдирган. Хусусан, у иситмалар ҳақидаги бобда бир ғаройиб хасталикка алоҳида тўхталади. Унинг ёзишича, бу касаллик ҳар йили айнан бир вақтда – баҳор фаслида, дарахтлар гуллаган пайтда бошланади ва беморда иситма, тумов ва бошқа белгилар билан намоён бўлади. Баҳоуддавла бу ҳолатни “ҳумм ал-қашши” (сўзма-сўз таржимаси – “пичан иситмаси”) деб атайди ва уни оддий иситмалардан мутлақо фарқлаш зарурлигини уқтиради. Тарихдан маълумки, бу касаллик Европада фақат XIX асрга келибгина илмий жамоатчилик томонидан кашф этилган ва ўрганилган.

Диққат, савол: Хўш, Баҳоуддавла ўзидан кейинги Ғарб олимларидан нақ уч юз йил аввал аниқ ташхис қўйган ушбу касаллик бугунги кунда бизга қайси ном билан маълум? 

УЧИНЧИ ЖУМБОҚ 

1915 йил. Самарқанд. Шаҳарнинг айрим маҳаллаларида ғалати ва аянчли жараён кечмоқда эди. Бир тарафдан тўй карнай-сурнайларининг овози эшитилса, иккинчи тарафдан азалий мулк эгалари ўз ота-боболари маконини тарк этмоқда эдилар. Маҳмудхўжа Беҳбудий бу жараённи кузатиб, қаттиқ изтироб билан қалам тебратди. У иқтисодий таҳлил қилиб, Қрим ва Кавказ тарихини мисол келтирди. У ерларда 50 йил олдин сувтекин бўлган нарсанинг нархи энди осмонга чиққан, уни сотиб олишга ҳеч кимнинг қурби етмай қолган эди. Беҳбудий ўз ватандошларини огоҳлантирди: “Сиз ҳозир 200 сўмга сотиб, пулига шодланаётган нарсангиз эртага минг тилло бўлади, лекин ўшанда кеч бўлади”. У бу нарсани сотишни “ақл ноқислиги” ва “мажнунона” иш деб атади. Унинг фикрича, бу нарса – миллатнинг оёғи тагидаги энг мустаҳкам пойдевор эди. Уни йўқотиш – ватанни йўқотиш билан баробар эди.

Диққат, савол: Беҳбудийнинг башоратига кўра, келажакда “олтинга топилмайдиган”, аммо ўша пайтда тўй-ҳашам учун аёвсиз сотилган ва натижада бутун бир маҳаллаларнинг бўшаб қолишига сабаб бўлган “сармоя” нима эди?

Олдинги мақоладаги жумбоқларнинг жавоблари 

Биринчи жумбоқнинг жавоби: шиша (шишасозлик технологияси). Қадимги Қубо (Қува) шаҳри шишасозлик маркази бўлган. Хитой манбаларига кўра, императорлар айнан Фарғона ва Сўғддан шишасоз усталарни чақириб, бу ноёб технологияни ўзлаштиришга ҳаракат қилганлар. Қувадан топилган шиша идишлар ва устахона қолдиқлари бунинг исботидир.

Иккинчи жумбоқнинг жавоби: қамиш. Мунчоқтепа қабристонида марҳумлар махсус тўқилган қамиш тобутларга солиб дафн этилган. Қамишнинг микроиқлим яратиш хусусияти жасадлар ва матоларнинг асрлар давомида яхши сақланишини таъминлаган.

Учинчи жумбоқнинг жавоби: сўғд тили. Сўғд тили (ва ёзуви) Буюк Ипак йўлининг асосий савдо ва дипломатия тили бўлган. Ҳатто сўғдий бўлмаган халқлар ҳам ўзаро савдо қилиш учун бу тилдан фойдаланганлар. Хитойдаги кўплаб ёдгорликларда сўғд ёзувлари сақланиб қолган.

Алишер Эгамбердиев тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мозий жумбоғи: Беҳбудий “келажак олтини” деб атаган, аммо одамлар уни бир кунлик тўй учун сотган “арзон мол” нима эди?